АНДИЖОН ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ, Андижон вилоят «Лола» қўғирчоқ театри — болалар театри. 1968 й. апр. да Республика давлат қўғирчоқ театри кршидаги студия битирувчилари асосида ташкил бўлган. Театр ўзбек ва рус гуруҳидан иборат. Театр қисқа вақт ичида ўз ижодий йўли ва услубига эга бўлди. «Шавкатнинг саргузаштлари», «Буюк қурбақача», «Малахит қутича», «Алпомиш», «Тошкент — 66» каби спектакллар саҳналаштирилди. Театр саҳнасидан «Устабилармон Тимчо», «Шоҳ ва тегирмончи», «Қувноқ хўрозчалар» каби чет эл асарлари ўрин олди. 80-й. лар театр болаларни дўстликка, ҳалолликка, ватанпарварликка ундовчи асарларни саҳналаштирди. «Баҳромнинг мероси», «Ўткир шохли буқача», «Дўст бола ва ўз бола», «Шаҳзод ва Қундуз», «Олтин жўжача» ва б. шулар жумласидан. «Мен энди каттаман», «Алдоқчи қарға», «Котик ва Мотик», «Шоҳ лайлак» кабилар ҳам театрнинг энг яхши спектаклларидан. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Б. Жабборов, Л. Айсина, артистлардан М. Йўлдошева, Л. Никольская, 3. Мамасиддиқов, Ф. Сайисломова, А. Чўққиев каби актёрлар ижод қилмоқдалар. «Олтин дельфин» халқаро фестивалида театр бронза медали совриндори бўлган (Варна, 1981). Театрнинг бадиий раҳбари — Б. Жабборов (1997).