АМИР ТЕМУР ҒОРИ

АМИР ТЕМУР ҒОРИ — Сурхондарё вилояти Бойсун тоғидаги ибтидоий одамлар манзилгоҳи бўлган ғор. Бу ғорда 1939 й. да Амир Темур Ғори Окладников археологик қазишлар олиб борган. Унда учта қатлам бўлиб, юқоридаги иккитаси янги тош даврига, энг қуйиси мустъе даврига тааллуклидир. Бу қатламда ўчоқ ва баъзи жойларида писта кўмирнинг қолдиклари топилган. Амир Темур Ғоридан Тешиктош тормдагига ўхшаш қўпол ишланган йирик қирғичлар, пластиналар, лаппаксимон нуклеуслар ва улардан учириб олинган тош парчалари чиққан. Шу 6-н бирга ғордан хилма-хил ҳайвон ва қушларнинг суяк қолдиқлари ҳам топилди. Амир Темур Ғорида ибтидоий одамлар жамоа-жамоа бўлиб яшаган, овчилик ва темирчилик билан шуғулланган.