АМБРОЗИЯ (Ambrosia) — 1) қоқидошлар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар туркуми, 30 га яқин тури бор. Америка, Осиё, Европа, Африка ва Австралия ҳамда Тинч ва Атлантика океанларидаги кўпгина оролларда тарқалган. Қозоғистон, Шим. Кавказ, Украина ва Россиядаги бир қанча турлар зараркунанда бегона ут ҳисобланади; 2) дарахтлар поясидаги пўстлоқхўр қўнғизлар очган йўлларда ўсадиган содда халтали замбуруғлар мицелийси танасининг оқ ёки қизғиш ғубори. Амброзия мицелийси қўнғизлар учун озиқ бўлади. Амброзия билан қўнғизлар ўртасидаги муносабат симбиоз яшашга мисол бўлади. Чунки Амброзия фақат дарахт ёғочи билан эмас, балки қўнғизларнинг ахлати ҳисобидан ҳам озиқланади. Амброзия спора ҳосил қилади, махсус ҳужайралари урғочи пўстлоқҳўр қўнғизлар ичаги орқали бошқа соғлом дарахтларга ўтади. Mac, rophoma замбуруғи ҳосил қиладиган Амброзия бурчоқдошлар, пиёзгулдошлар танасида қўшқанотли ҳашаротлар пайдо қиладиган бўртмаларда учрайди.