АЛЬТАМИРА

АЛЬТАМИРА — Испаниянинг Сантандер вилоятидаги қоятош расмлари сақланган ғор. 1875 й. дан испан археологи Марселино Саутуола топиб ўрганган. Ғорда ранг-баранг бўёқпар билан ишланган ҳайвонлар (ёввойи от, тўнғиз, буғу ва тоғ эчкилари)нинг тасвирлари топилган. Суратларнинг уз. 2,2 м гача етади. Расмлар яхши сақланган, ўта кузатувчанлик, ҳайвонларнинг анатомик тузилиши ва ҳолатининг аниқ берилиши, шаклларни ясашда чизиқ ва бўёқ доғларини эркин қўлланилиши билан диққатни жалб этади. Альтамира тасвирларининг топилиши палеолит даври ғор ва қоятош расмларини ўрганишга туртки бўлди. Ғордаги тасвирий санъат обидаси мадлен даврига оид. Альтамира ғоридаги маданий қатламлардан юқори палеолитнинг салютре ва мадлен даврларига мансуб тош қуроллар ва турли ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари топилган.