КАННАДА

КАННАДА, каннара — каннара халқи тили; Ҳиндистоннинг Майсур штатида тарқалган. Дравид тиллари гуруҳига мансуб. Грамматик қурилишига кўра, агглютинатив, янги сўзлар ва грамматик формалар суффикслар ёрдамида ҳосил қилинади. Гапда сўзлар тартиби қатъий — кесим гапнинг охирида келади. Ёзуви браҳми алифбоси асосида.