ЖЎЙБОР

ЖЎЙБОР — 1) Бухоро ш. нинг жанғарбида жойлашган мавзе. 11-а. охирида бу жой обод қилиниб шоҳона сарой қурилган. Бу сарой Бухоро хукмдорларининг қароргоҳи бўлган. 15-а. бошларида бу ерга Жўйбор хожалари келиб жойлашган (номи шундан);

2) канал, дарё, баъзан ариқ бўйидаги жойлар; тарихий манбаларда, хусусан, вақфномаларда кўп учрайди.