ЖЭКСОНВИЛЛ — АҚШнинг жан.шарқидаги шаҳар. Аҳолиси 735,6 минг киши (2000). Флорида штатининг шим.шарқий қисмининг иқтисодий маркази. Денгиз порти (йиллик юк ортиб-тушириш 15 млн. т), муҳим т. й. ва шоссе йўллар тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Қ. х. маҳсулотлари (тамаки, ер ёнғоқ ва мевалар) етиштириладиган ва ўрмончилик р-нининг савдо маркази. Қора металлургия, металлсозлик саноати ривожланган. Целлюлоза-қоғоз, ёғочсозлик, полиграфия, кимё, ойнашиша, озиқ-овқат, тамаки, ке-масозлик ва кема ремонти корхоналари, ун-т бор. Шаҳарга 1822 й. да асос солинган. АҚШнинг ҳарбий-денгиз базаси.