ЖУНҒАРИЯ ДАРВОЗАСИ

ЖУНҒАРИЯ ДАРВОЗАСИ — ғарбда Жунғария Олатови ва шарқда Борлиқ тизмаси ҳамда Мойлитов тизмалари орали ғидаги тоғ йўлаги. Қозоғистонда, Хитой билан бўлган чегара яқинида. Бал. 300—400 м. Уз. қарийб 50 км, эни 10 км гача. Иқлими қуруқ, тез-тез кучли шамол («елвизак»)лар бўлиб туради. Чала чўл ландшафтига эга. Жунғария дарвозаси Балхаш—Олакўл сойлиги ва Жунғария текислигини бирлаштириб туради. Жунғария дарвозаси қадимда Марказий Осиё чорвадор халқлари ва ҳарбий қўшин ўтадиган йўл бўлган. Оқтўғай — Дружба т. й. қурилган.