ЖУНО

ЖУНО — АҚШдаги шаҳар, Аляска штатининг маъмурий маркази. Алясканинг жан.-шарқида, Гастино бўғози бўйидаги порт. Аҳолиси 20 минг киши. Ёғочсозлик, целлюлоза-қоғоз саноати, балиқ консерва корхоналари, аэропорт бор. Денгиздан балиқ овланади. Туризм ривожланган. Жунога 1880 й. да асос солинган.