ЖУНДОР МАЙМУНЛАР

ЖУНДОР МАЙМУНЛАР (Zagothrix) — илмоқ думли маймунлар уруғи. Танасининг уз. 39—58 см, думи 56—73 см. Танаси миқти, олдинги оёғи кейингисига нисбатан бирмунча калта, панжасининг бош бармоғи яхши ривожланган. Жуни калта ва қалин, сарғиш ёки тўқ қўнғир рангли, бошида қорамтирроқ, қорнида — очиқроқ тусда. Боши нисбатан катта, юзи жунсиз, деярли қора. 2 тури: сарикдум жундор маймун (Z. fl avicauda) ва гумбольдт жундор маймун (Z. lagothricha) маълум. Амазонка водийси ўрмонларида тарқалган. Дарахтда яшайди, ерга ҳам тез-тез тушиб туради. Олдинги оёклари ёрдамида дарахтга осилиб олиб ҳаракат қилади. 15 — 20 ҳайвондан иборат гуруҳ бўлиб яшайди. Мевалар ва барглар билан озиқланади. Ҳомиладорлик даври 225 суткага яқин. Битта бола туғади.