ЖУМАНИЁЗОВ

ЖУМАНИЁЗОВ Рўзмат (1933.12.20 – Ўрганч тумани — 2001.5.12) — хонанда, Ўзбекистон халқ ҳофизи (1992). Хоразм мақом, сувора ва б. мумтоз ашула йўллари ижрочиси. Ҳожихон ва Нурмуҳаммад Болтаевларнинг шогирди. Йирик ашула ва сувора йўлларини X. Отажонов, Қ. Ҳожиевлардан ўрганди. Хоразм вилояти театридa актёр, яккахоп ашулачи сифатида бир неча образлар яратган. Урганч шаҳар маданият уйида маqoмчилар ансамбли (1966—81), Ўрганч тумани «Дилнавоз» ансамбли (1981—88), Хоразм вилояти телевидение ва радиоси қошидаги «Мақом» ансамбли (1988 й. дан) раҳбари. Кучли ва кенг ҳажмдаги овоз соҳиби. Эски анъаналарга кўра дутор жўрлигида ҳамда торни танбур услубида чалиб айтишга одатланган. Овоз имкониятларидан фойдаланиб йирик авжларда икки-уч жумлани бир нафасда айтиш, усул ва куй қочиримларини моҳирона ўйнатиш Жуманиёзов услубига хосдир. «Рост», «Бузрук», «Наво» Хоразм маqoмлари Жуманиёзов раҳбарлигида Республика радио ва телевидениесида ёзиб олинган (1989—90).