ЖУМАЕВ Тўхтамурод Муртазоевич

ЖУМАЕВ Тўхтамурод Муртазоевич (1945.15.8, Олот тумани) — Ўзбекистoн Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Бухоро пед. ин-тини тугатган (1967). 1963 й. дан Олот туманидаги 3-, Қоракўл туманидаги 8-мактабда мат. ўқитувчиси, мактаб директори ўринбосари, 1990 й. дан 164-ихтисослаштирилган лицей, 1999 й. дан 1-ихтисослаштирилган иқтидорли болалар интернат мактаб директори. Жумаев ўқув-тарбия ишларини такомиллаштира бориб, дарc сифатини яхшилашга эришди. Таълим беришда замонавий ўқув қуроллари ва компьютерлар асосида янги педагогик технологияларни қўллади. Жумаев мат. бўйича бир неча дидактик қўлланмалар муаллифи.