ЖУМАДУҚХОН (? – 1428) – Дашти Қипчоқнинг шарқий қисмини идора этган қозоқ хони. Шайбонийлардан. Абулхайрхон ёшлигида Жумадуқхон хузурида тарбияланган, лекин кейинчалик унга қарши қуролли кураш олиб борган исёнкор амирларга қўшилган. Жумадуқхон қўшини жангда тор-мор қилиниб, ўзи ҳалок бўлган. Унинг ўрнига тахтни Абулхайрхон эгаллаган. Масъуд ибн Усмон Кўҳистонийнмж ёзишича, Жумадуқхон Шайбон уруғидан чиққан шавкатли подшоҳлардан бўлиб, қўшин тузилиши ва давлатни бошқариш ишларида шижоат кўрсатган.