ЖУМАБОЕВ Йўлдош (1932.15.2, Урганч — 1998.21.3, Тошкент) — файласуф олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), фалсафа фанлари д-ри (1976), проф. (1977). Хоразм давлат педагогика ин-тини тугатган (1954). Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат ин-тида кафедра мудири (1965—78), Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи (1978— 98). Илмий ишлари Ўрта Осиё фалсафийахлоқий фикрлар тарихи ва ҳоз. замон ахлоқшунослигига бағишланган.
Ас: Ўрта Осиё этика тарихи очерклари, Т., 1980; Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий фикрлар тараққиёти тарихидан, Т., 1997.