ЖУЛФА — Озарбайжоннинг Нахичеван Мухтор Республикасидаги шаҳар (1948 й. дан). Араке дарёси чап соҳилида. Боку—Ереван йўналишидаги т. й. станцияси (шу ердан Табриз ш. га т. й. линияси ва шоссе йўл ўтказилган). Ақолиси 9 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Жулфа — қад. шаҳарлардан. 16-а. дан, халқаро ипак савдоси марказларидан бири бўлган. Венеция, Генуя, Амстердам каби Ғарбий Европа шаҳарлари билан савдо қилган. Шаҳарда 17-а. бошларида 20 мингдан ортиқ аҳоли яшаган. 1605 й. Эрон шоҳи Аббос I ипак савдосини пойтахтга кўчириш мақсадида Жулфанинг савдо ва ҳунарманд аҳлини Исфаҳон атрофига кўчирган. 1828 й. да Жулфани Россия босиб олган.
Озиқ-овқат саноати корхоналари, асфальт з-ди бор. Гулистон мақбараси (13-а. боши), ўрта аср меъморий ёдгорликлари харобалари, карвонсаройлар сақланган.