ЖУГЖУР

ЖУГЖУР — Охота денгизининг шим.-ғарбий соҳилидаги тоғлар. РФнинг Хабаровск ўлкасида. Узунлиги қарийб 700 км. Бал. 800—1200 м, энг баланд жойи Топко тоғи (1906 м). Жан-ғарбий қисми гнейс ва гранит, шим.-шарқий қисми сланец ва оҳактошлардан (устини лава ва туфлар қоплаган) тузилган. Иқлими қаттиқ қишли муссон иқлими. Соҳил бўйида кедр буталари, 1300 м баландликкача аян қарағайи, даур тилоғочи усади.