ЖУВОНТЕПА ҚАБРИСТОНИ — қад. қабристон (мил. ав. 9—7-а. лар). Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Челак дарёсининг ўнг соҳилида, Жувонтепа қишлоғи харобасидан шарқтомонда. 33 мозорқўрғон ўрганилган. Мозорқўрғонларнинг диаметри 3 м дан 113м гача, бал. 0,1 м дан 13 м гача. Мурдалар тўртбурчак тик ўрамозорларга боши шарқ, оёғи ғарбга қаратилиб кўмилган. Улар ёнидан сопол идишлар, тош шишасимон мунчоқлар, темир ва жез пичоқлар, жез зеб-зийнатлар, суяк тароқ, қўй суяклари топилган. Баъзи гўрларнинг деворига ёғоч қалаб, усти ҳам ёғоч билан ёпилган.