ЖОНБОС ҚАЛЪА МАКОНИ

ЖОНБОС ҚАЛЪА МАКОНИ — Жонбос қалъат жан. даги паст-текислик ва тақирликларнинг чегараси бўйлаб жойлашган неолит даврига оид 18 макон (мил. ав. 4—3 минг йиллик). 1938 — 40 ва 1945 й. ларда С. П. Толстое раҳбарлигидаги Хоразм археология-этнография экспедицияси ўрганган. Ўтказилган илмий тадқиқотлар балиқчилик ва овчилик билан шуғулланган аҳолининг ҳаёти ҳақида маълумот беради. Жонбос қалъа маконида яшаган халқлар яратган ёдгорликлар тарихда Калтаминор маданияти деб юритилади.

Ад.: Толстов С. П., Қадимги Хоразм маданиятини излаб, Т., 1964.