ЖОМОНТОВ — Тяньшандаги тоғ тизмаси (Қирғизистонда). Чатир кўлининг шим.-ғарбида. Ғарбда Фарғона тизмасига ёндош. Уз. 70 км. Энг баланд жойи 4718 м. Чўкинди ва метаморфик жинслардан ташкил топган. Жан. ён бағри Арпа дарёси (Норин ҳавзаси) водийсига тик тушган, шим. ён бағри қия. Дашт ва ўтлоқдашт ўсимликлари билан қопланган, юқори қисмида тоғ ўтлоқлари бор.