ЖОВАНЬОЛИ (Giovagnoli) Раффаэлло (1838.13.3 – Рим – 1915.15.8) – итальян ёзувчиси. Рисоржименто қатнашчиси, Жованьоли Гарибальди сафдоши бўлган. Жованьолининг Қадимги Рим ҳақидаги «Плаутилла» (1878), «Сатурнино» (1879), «Мессалина» (1855) ва б. тарихий романларида мустабид тузумга қарши романтик кураш оҳанги жаранглаб туради. Мил. гача бўлган 1-а. даги қуллар ва гладиаторларнинг қўзғолони ҳақидаги «Спартак» (1874) романи Жованьолига шуҳрат келтирди. Бу роман бир оз сентиментал рухда ёзилганига қарамасдан, қад. ўтмишда зулмга қарши курашган исёнкор образини улуғлайди. Муаллиф романида ижтимоий адолат ва тенг ҳуқуқлик учун курашга даъват этади. Жованьолининг «Спартак» романи Рустам Абдураҳмонов томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1970).