ЖОБИР ибн ХАЙЁМ

ЖОБИР ибн ХАЙЁМ (тахм. 721-813) — араб олими. Турли соҳаларда асарлар ёзган; айниқса алкимёга дойр китоблари машҳур. Жобир ибн хайём Х. металларнинг пайдо бўлиш назариясини ишлаб чиққан (қ. Алкимё). Унинг асарларида моддаларни хайдаш, эритиш, кристаллаш ва б. амалий ишларнинг тасвирига катта ўрин берилган. Шунингдек, кўп кимёвий препаратлар (мае, аччиқтош, тўтиё, кумуш нитрат, новшадил, сулема ва б.)ни олиш, металларни эритиш, газламаларни бўяш усуллари аниқ баён қилинган.