ЖИҒОЛТОЙ

ЖИҒОЛТОЙ (Falo subbuteo) — лочинсимонлар оиласига мансуб йиртқич қуш. Катталиги каптардек. Осиё, Европа ва қисман Африкада тарқалган. Ўрта Осиёнинг тоғли ўрмонларида, боғ ва чакалакзорларда учрайди. Ўзбекистонга келиб, қишлаш учун Африка ва Ҳиндистонга учиб кетади. Бошқа қушлар инидан фойдаланади. 3 та, баъзан 4—5 та тухум қўяди. Июнь—июлда бола очади. Йирик ҳашаротлар ва майда қушлар билан озиқланади.