ЖИНСИЙ СОВУҚЛИК

ЖИНСИЙ СОВУҚЛИК, фригидлик — сексуал таъсиротга жавобан эротик ҳиснинг сустлиги (қ. Сексопатология). Жинсий совуқлик деганда аёллар хулқ-атворидаги хатти-ҳаракатлар, жумладан, жинсий майлнинг сусайиши ва жинсий қониқиш — хуш ёқиш (оргазм) сезгисининг айниши тушунилади. Жинсий совуқликнинг бир неча хили тафовут қилинади: бирламчи (конституционал) — Ж. с. жинсий майлнинг норасолиги туфайли юзага келади; ретардацион Жинсий совуқлик — сексуал ҳиснинг ёшга моc ҳолда ривожланмаслиги; психоген Жинсий совуқлик с, бунда Жинсий совуқлик ска психик омиллар сабаб бўлади; симптоматик Жинсий совуқлик — асабий, руҳий ёки бошқа бирор касаллик натижасида рўй беради; эндокрин Жинсий совуқлик жинсий безларнинг кам-кўстлиги ёки эндокрин касалликлар (диабет, гипотиреоз, Базедов касаллиги) сабаб бўлади; генитал – рецептив Жинсий совуқлик — жинсий аъзоларнинг жиддий касалликларида кузатилади; жинсий дискомфорт — аёлнинг жисмоний ёки руҳий ожизлиги туфайли рўй беради; Ж. с. нинг аралаш хили юқорида келтирилган омилларнинг турли кўринишлари туфайли содир бўлади. Жинсий совуқликни даволаш кўпинча яхши натижа беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам врач сексопатолог билан маслаҳатлашиб, унинг кўрсатмаларига амал қилиш лозим.

Ад.: Ходаков Н. М., Ёш келин-куёвларга [2-нашри], Т., 1986; Салимов Э., Лаззатланиш санъати, Т., 1997.