ЖИЗЗАХ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ, Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика ин-ти — педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1974 й. ташкил этилган. 1989 й. Абдулла Қодирий номи берилган. Ин-тда 8 ф-т (ўзбек тили ва адабиёти, тарих ва хуқуқ, пед., хорижий тиллар, физика, мат., кимё-биол., касб таълими, жисмоний тарбия), 5 бўлим (мусиқа, пед.-психология, геогр., қозоқ, сиртқи), 36 кафедра, 31 ўқув ва амалий лаб., устахона, тажриба и. ч. майдoни, профилакторий ва спорт соғломлаштириш муассасалари бор (2002). Ин-т қошида иқтидорли болалар гимназияси ва академик лицей мавжуд. Ин-т ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, инглиз тили, пед. ва бошланғич таълим услуби, кимё-экология, биол., мат.-информатика, физика-астрономия, касб таълими, тарих, ҳуқуқшунослик, мусиқа-пед., геогр., жисмоний тарбия, ҳуқуқ ва маънавият асослари, мактабгача таълим, тасвирий санъат, пед.психология бўйича мутахассислар тайёрлайди. 2001/2002 ўқув йили ин-тда 3573 талаба таълим олди, 295 проф.-ўқитувчи, жумладан 14 фан д-ри ва проф., 122 фан номзоди ва доцент ишлади. 2002 й. гача ин-тда 6 мингдан зиёд мутахассис тайёрланди.