ЖИЗЗАХ МЕБЕЛЬ ФАБРИКАСИ — 1994 й. да «Ўзбекмебель» давлат акциядорлик бирлашмаси тизимида Жиззах ш. да ташкил этилган. 2001 й. дан вилоят ҳокимлиги тасарруфига ўтказилган. Фабрика цехларида каравот, шкаф, диван, кресло, ўриндиқлар, стол, ишхона жиҳозлари, ўқувчилар парталари ва мебель маҳсулотлари ҳамда маҳаллий хом ашё (ғўзапоя)дан ДВП (ёғочтола плиталари) маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг асосий қисми вилоятдаги истеъмолчиларга жўнатилади. Мебель ва мебель маҳсулотлари учун хом ашё Германия, Италия, Россиядан ва Болтиқбўии мамлакатларидан келтирилади.