ЖИЗЗАХ «ИССИҚНОН» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — «Ўздон маҳсулот» давлат акциядорлик корпорацияси тизимида фаолият кўрсатади. Жиззах нон заводи 1953 й. да Жиззах ш. да ташкил қилинган. 1994 й. да ҳоз. номдаги акциядорлик жамиятига айлантирилган. Корхона суткасига 12 т нон ва нон маҳсулотларини и. ч. қувватига эга. Корхонада 20 турдаги нон ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Қўшимча қандолат маҳсулотлари, яхна ичимликлар ва маҳсулотнинг бошқа турларини и. ч. йўлга қўйилган. Италия технологияси асосида макарон маҳсулотлари и. ч. цехи тўла қуввати билан ишлайди (2001).