ЖИЕНМУРАТ ЖИРОВ

ЖИЕНМУРАТ ЖИРОВ Бекмуҳаммад Ўғли (1836 — Тўрткўл тумани — 1908) — қорақалпоқ достончиси. Куйлаган достонларидан энг йириги «Алпамис» ни фольклоршунос А. Диваев (1856 — 1933) Тошкентда нашр эттирган (1902). Жиенмурат жиров бадиҳагўй шоир сифатида ҳам танилган — «Алпамис» достонини ўзи ижод этган қўшиқ билан тугаллаган.

Ад.: Айимбетов Қ., Халиқ данапнғи, Нокис, 1968.