ЖИЕН ЖИРОВ

ЖИЕН ЖИРОВ (тахм. 1730-1784) – qoрақалпоқ халқ бахшиси. Сирдарёнинг ўнг ирмоғи — Жангадарё бўйида камбағал оилада туғилган. Балиқчилик б-н шуғулланган. Илк яратган шеър ва қўшиқларида ижтимоий ҳақсизлик, баъзи амалдорларнинг кирдикорларини фош этган («Ҳой, йигитлар, йигитлар», «Улоғим», «Юрагимда кўп доғим», «Туямни бер»). «Дарбадар эл», «Юксак тоғ», шунингдек, тарихга оид «Хонавайрон халқ» каби достонларида қорақалпоқ халқининг қабилавий ҳужумлардан сақланиш учун Жангадарё бўйларига кўчган оғир даврлари акс этган. Жиен Жиров «Алпамис», «Қирқ қиз», «Қўблон», «Қурбонбек» каби халқ достонларини маҳорат билан куйлаган. Асарлари 1935 й. дан тўплана бошланган. Қияс жиров, Қурбонбой бахши, Ўтенияз жиров каби шогирдлар етиштирган.