«ЖИГАР ПОРА» (мажозий — жигарбанд, фарзанд) — оммавийлашган ўзбек мумтоз чолғу куйи, «Дил куйи» номи билан ҳам юритилади. Танбур ва дутор анъанавий ижрочилигида кенг ўрин тутади. «Жигар пора» куйига Муқимий ғазалини боғлаб айтиладиган ашула йўли ҳам мавжуд.