ЖЕНЕВА КОНВЕНЦИЯЛАРИ

ЖЕНЕВА КОНВЕНЦИЯЛАРИ (1949) — уруш жабр етказганларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро конвенциялар, 1949 й. 12 авг. да Женева ш. да қабул этилган битим. Бу битимга:

1) ҳаракатдаги армия ҳисобидаги ярадор ва касаллар аҳволини яхшилаш;

2) денгиз қуролли кучлари таркибидаги ярадорлар, касаллар ва кема халокатига учраганлар аҳволини яхшилаш; 3) ҳарбий асирлар билан муомала қилиш;

4) уруш даврида аҳолини муҳофаза этиш тўғрисидаги конвенциялар киради. Конвенциялар қабул қилинган конференция ишида 56 давлат қатнашган. Женева конвенцияларига 1907 ва 1929 й. лардаги халқаро конвенциялар асос бўлган.