ЖЕМИНАЙ

«ЖЕМИНАЙ» (Gemmi) — икки ўринли космик кемалар номи (АҚШ). Ер атрофидаги орбитада учиришга мўлжалланган. Оғирлиги 3,2 т дан 3,8 т гача. «Жеминай» герметик капсула (қўниш аппарати), кабина, асбоблар бўлмаси ва тормозлаш двигателидан иборат. Капсуланинг диаметри 2,25 м, уз. 5,70 м. Кабина ҳажми 2,33 м3. Орбитада бошқа аппаратларга яқинлашиш тизими ҳам бор. Астронавтларнинг 14 кун яшай олишига мўлжалланган. Бортидаги аппаратлар иссиқлик элементлари воситасида энергия билан таъминланади. «Жеминай» фақат сувга қўндирилади. «Жеминай»да ўтказилган асосий тадқиқотлардан бири шуки, дунёда иккинчи марта (космонавт А. А. Леоновдян кейин) очиқ космосга чиқиш масаласи текшириб кўрилди («Ж-4», Э. Уайт). 1965 й. 23 мартдан 1966 й. 11 ноябргача бўлган вақт мобайнида 10 та «Жеминай» учирилган, уларда 16 астронавт парвоз қилган, улардан 5 киши (Э. Уайт, Ю. Сернан, М. Коллинз, Р. Гордон, Э. Олдрин) парвоз пайтида кемадан ташқарига чиқиб, очиқ космосга чиқишга доир масалаларни текшириб кўрди.