ЖЕЛЕ

ЖЕЛЕ (франц. gelee) — ширинлик; нок, олма, олхўри ва б. резаворлар шарбатларидан тайёрланади. Шарбат қайнатилиб, қиёмга шакар, совуқ сувга солиб қўйилган желатин қўшилади. Таркибида 65—70% моддаси қолгунча қайнатилади. Желе иссиқ ҳолатда 75—80% ҳароратда шакл бериладиган идишларга солиниб совитилади. Желе тиниқ бўлиб, қайси мева шарбатидан олинган бўлса, унинг ранги, таъми ва хушбўйлиги сақланади.