ЖЕДИН АСРИ ВА ЯРУСИ, жедин (Бельгиядаги Жединн ш. номидан) — девон даври эрта эпохасининг бошланиш асри ва ўша вақтда ҳосил бўлган ётқизиқлар. 1848 й. да англиялик А. Дюмон алоҳида ярус сифатида ажратган. Яруснинг тоғ жинслари кембрий даври ётқизиқларига трансгрессив ҳолда ётади, асоси конгломерат, юқориси қумтош, алевролит ва аргиллитдан ташкил топган. Қуйи ва юқори Жедин асри ва яруси ва я. га бўлинган. Қуйисига (Мопо-graptus uniformis ва Icriodus woschmidti Liege) ва юқорисига — Belgicospis crouchi Lank фаунаси хос. Жедин асри ва яруси ва я. ётқизиқлари Ўзбекистонда Туркистон ва Ҳисор тоғларида учрайди, Бельгия, Германия, Англия, Чехия, Марокаш, АҚШ, Украина (Подолия), РФ (Урал, Сибирь)да тарқалган. Ётқизиқларининг қалинлиги бир неча метрдан 650 м гача.