ЖАҲОНШОҲ

ЖАҲОНШОҲ, Мирзо Жаҳоншоҳ (15а.) — қора қўюнлилар сулоласига мансуб ҳукмдор, Қора қўюнлилар давлати асосчиси — Қора Юсуфнинг ўғли. Жаҳоншоҳ 1437 й. темурийлардан Шоҳрух томонидан Озарбайжонга ҳоким этиб тайинланиб, Грузия ҳудудининг талайгина қисмини забт этган. Шохрух вафот этгач эса Темурийлар давлатига қарши юриш қилиб Эроннинг анчагина қисмини ва Хуросонни қўлга киритгандан сўнг, Оқ қўюнлилар давлатига ҳужум қилган, аммо, Узун Ҳасан томонидан тор-мор этилиб, қочган ва 1467 й. қўлга олиниб, қатл этилган.