ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ ГЕОГРАФИЯСИ

ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИ ГЕОГРАФИЯСИ — иқтисодий ва ижтимоий геогр. соҳаси, халқаро географик меҳнат тақсимотининг шаклланиши, мамлакатларнинг ихтисослашуви, ҳар хил ижтимоий-сиёсий вазият ҳукмрон бўлган шароитда дунёдаги иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш qoнуниятларини ўрганади. Халқаро географик меҳнат тақсимоти жаҳон хўжалигини ҳаракатлантирувчи кучи ва негизидир.

Жаҳон хўжалигининг географик модели 20-а. арафасида тўла-тўкис шаклланиб бўлди. Унинг ривожланиши 20-а. нинг 1-ярмида айрим ҳудудларни қамраб олиниши, мазкур асрнинг иккинчи ярмида эса ҳудудий ва айниқса тармоқлар таркибининг такомиллаштирилиши ҳисобига амалга ошди.

Ҳоз. замон илмий-техника тараққиёти шароитида жаҳон хўжалиги ва ўнинг тармоқлари структурасида содир бўлаётган кескин силжишлар Жаҳон хўжалиги географиясида катта ўзгаришлар бўлишига олиб келмоқда. Шу боис Жаҳон хўжалиги географияси даги структурали силжишларни ўз вақтида ўрганиш ниҳоятда муҳимдир.

Жаҳон хўжалигининг ҳозирги вақтдаги географик модели кўнданкўнга Мўраккаблашиб бормоқда. Жаҳон хўжалиги таркибида 10 та энг муҳим ва йирик марказларни (Шим. Америка, Европа, Япония, Хитой, Жан.-Шарқий Осиё, Бразилия, Жан.-Ғарбий Осиё, Россия, Австралия ва Ҳиндистон) ажратиш мумкин. Мана шу ва б. мамлакатлар ҳамда регионлар доирасидаги ва ўртасидаги иқтисодий-сиёсий мўносабатларни, ўларга хос хусусиятлар ва қонуниятларни аниқлаб бериш Жаҳон хўжалиги географияси сининг муҳим вазифасидир.

Иқтисодиётнинг ҳўдўдий жойлашўвига таъсир этўвчи табиий (табиий шароит ва ресурслар, табиий алоқа йўлларининг мавжудлиги) ва ижтимо-ийиқтисодий (модций бойликлар и. ч. усуллари, иқтисодий географик ўрни, меҳнат ресурслари, транспортиқтисодий ва б. иқтисодий шароитлар, техник ривожланиш даражаси, саноат ва қ. х. ўртасидаги нисбат, миллий даромад даражаси ва ҳ. к.) омиллар тадқиқ қилинади ва улар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш йўллари изланади.

Жаҳон хўжалиги географияси 2 қисмдан иборат бўлиб, биринчи — асосий қисми мўҳим тушунчалар, тамойиллар, қонуниятлар ҳамда дунё регионлари ва айрим мамлакатлар миқёсида иқтисодий салоҳиятни белгилаб берувчи ресурслар ва омиллар системаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Иккинчи — регионал мамлакатшўнослик қисмида Дўнё миқёсида иқтисодий-сиёсий вазиятни белгилаб берувчи регионлар ҳамда айрим иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг мажмуали иқтисодий-ижтимоий ҳолати ўрганилади. Шунингдек, дунё миқёсида аҳолисининг сони, ҳудудининг катталиги, яъни иқтисодий салоҳияти улкан бўлган давлатлар ҳам мавжуд. Айрим мамлакатларнинг иқтисодий ва ижтимоий географияси тавсифи, уларнинг географик ўрни, табиий ресурс омиллари, аҳолиси ва меҳнат ресўрслари, хўжалиги, ички тафовуглари ҳамда ташқи иқтисодий алоқалари бўйича мавжуд маълўмотларга асосланади.

Жаҳон хўжалиги географияси иқтисодий қонўниятларга амал қилган ҳолдагина мамлакатлар ва регионларга уларга хос тармоқлар ва ҳудудий таркибларни глобал, регионал ва айрим давлатлар миқёсида ҳақqoний тадқиқ этиш вазифасини муваффақиятли бажариши мумкин.

Жаҳон хўжалиги географиясида ҳар бир мамлакатнинг дунё иқтисодиёти ва сиёсатида тутган ўрни ва ролини баҳолашга муҳим аҳамият берилиши керак. Ўзбекистoн Республикаси жаҳон хўжалиги структурасида саноат (пахта толаси, автомобиллар, самолётлар, электр энергия, табиий газ, рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар, қурилиш хом ашёси ва б.) ва қ. х. (пахта ва қоракўл териси, сабзавот, мева ва узум, полиз экинлари ва б.) маҳсулотларини и. ч. ва етиштиришда муайян мавқега эга.

Абдуҳаким Қаюмов.