ЖАҲОН АДАБИЁТИ

«ЖАҲОН АДАБИЁТИ» — адабий-бадиий, ижтимоий-публицистик журнал. Муассислари: Ўзбекистoн Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат кенгаши. Тошкент ш. да ҳар ойда 1 марта чиқади. «Жаҳон адабиёти» Ўзбекистoн Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 й. 27 фев. даги қарорига асосан ташкил этилган. Унда жаҳон адабиётидаги истиқлол мафкурасига мое ватанпарварлик, инсонпарварлик каби юксак ғояларни улуғловчи, турли миллатларнинг серқирра қаётини теран образларда акс эттирувчи бадиий баркамол асарлар ўзбек тилида чоп қилинади. Муҳаррири Озод Шарафиддинов. Адади 1500 га яқин (2002).