ЖАЪФАРИЙЛИК — шиаликаат диний-ҳуқуқий тизим. Унга Жаъфар асСодиқ асос солган деб ҳисобласаларда, аслида 9 — 10-а. ларда бир қатор мужтаҳид ва илоҳиётчилар томонидан ишлаб чиқилган. Жаъфарийлик суннийликдаги 4 мазҳаб (ҳанафийлик, моликийлик, шофиъийлик ва ҳанбалийлик) қатори исломда 5-диний-ҳуқуқий мазҳаб (имомийлар) деб тан олинган. Жаъфарийлик мазҳабининг суннийликдаги мазҳаблардан асосий фарқи: жаъфарийлар қиёсни Қуръон, сунна, ижмоъдан кейинги шариат манбаи эканлигини рад қиладилар. Шиаликдаги имомлар нақлларинигина тан оладилар, вақтинчалик никоҳ (мутъа)га йўл қўядилар, хавф пайдо бўлган чоғда ўз эътиқодларини яширадилар, ижтиҳодга имкон яратадилар. Жаъфарийлик 16-а. бошларида Эронда ҳукмрон диний-ҳуқуқий тизимга айланган.