ЖАСЛИҚ (Ёшлик) — Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидаги шаҳарча (1975 й. дан). Ахoлиси 4,1 минг киши (2000), қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, рус, татар, туркман ва б. миллат вакиллари яшайди. Т. й. станцияси. Жаслиқда «Тулей» газ компрессор ст-яси, локомотив депоси, т. й. ни таъмирлаш корхонаси мавжуд. Жаслиқ орқали йўловчилар ташувчи халқаро поездлар қатнайди. Умумий таълим мактаби, клуб, маданий спорт мажмуаси, кутубхона, касалхона, дорихона, ҳаммом, нонвойхона бор. Ж. ёнида қад. ипак йўли бўйидаги «Белевли» карвонсаройининг қолдиқлари сақланган.