ЖАРИБ

ЖАРИБ (араб.) — юза, ҳажм ва оғирлик ўлчов бирлиги; шарқ мамлакатларида, жумладан Марказий Осиёда 7-а. дан бошлаб қўлланилган. Юза ўлчов бирлиги, айнан танобта тент: 1Ж. =1 таноб = 3600 кв. газ.

Баъзи адабиётларда Жариб 1 газ = 66,5 см бўйича аниқланган, яъни 1Ж. = 1592 м2. Ж. илк ўрта аcрда 1592 м2 (кичик жариб), 5837 м2 (катта жариб) бўлган. 15-а. дан бошлаб 960 м2. Ҳоз. вақтда Эронда 1Ж. расман 1 гектарга тенг бўлсада, Жарибнинг тахм. 400 м2 дан 1450 м2 гача ўзгариб турувчи маҳаллий турлари ҳам мавжуд: жариби шоҳий 1200 м2 га, жариби расмий 760 м2 га тенг. Ўрта Осиёнинг ҳуқуқий ҳужжатларида Жариб билан таноб бир хил юза ўлчовини ифода этган. Ер ўлчовчи мансабдор жарибкаш ёки жариб амин деб аталган; оғирлик ўлчов бирлиги: қиймати ишлатилиш вақти ва жойига қараб ҳар хил бўлган. Мадинада 7—9-а. да 22,825 кг, Эроннинг турли ерларида 10-а. да 32,5 кг дан 108,3 кг (138 л) гача, 14-а. да эса 1Ж. 100 кг бўлган; ҳажм ўлчов бирлиги: қиймати ишлатилиш жойига қараб ҳар хил бўлган. 7-а. да Мадинада Умар халифалиги даврида 1Ж. 3,245 кг буғдой сиғадиган 4,2125 л ҳажмга тенг бўлган. Эрон ва Ўрта Осиёнинг турли ерларида 1Ж. 100 кг буғдой сиғадиган 130 л ҳажмга тенг бўлган (1Ж. =130 л).