ЖАНУБИ-ҒАРБИЙ ОСИЁ — Ғарбий Осиёнинг жан. қисмидаги табиий область. Арабистон я. о. ва унга ёндош худудлар киради. Майд. 3 млн. км2 дан зиёд. Ж.-Ғ. О. заминининг кўп қисми қад. Гондвана материгининг бир бўлаги. Текисликлар, супасимон қирлар, куэстали плато шакллари кенг тарқалган. Яман, Ҳижоз, Асир, Ливан, Антиливан тоғларида ҳозир ҳам зилзила бўлиб туради. Месопотамия пасттекислиги (букилмаси) аллювиал чўкиндилар билан тўлган. Ж.-Ғ. О. да фойдали қазилма (айниқса нефть) кўп. Иқлими иссиқ ва қуруқ. Ўртача т-раси шим. да январда 5°, июлда ЗГ, жан. да январда 24°, июлда 34°. Йиллик ёғин 100—150 мм, Ливан, Антиливан, Уммон ва Яман тоғларида ўртача 500—760 мм. Иқлими қуруқлигидан аксар қисмининг ландшафти чўл ва чала чўл. Месопотамиядан Фурот ва Дажла дарёлари оқиб ўтади. Ер ости сувлари аҳоли учун асосий сув манбаидир. Қудуқ кўп. Тупроқлари қўнғир, жигарранг, қизил чўл тупроқлардир. Ўрта денгиз бўйидаги тоғларда ливан кедри, ҳалаб қарағайи, яшил бутазорлар, чўлларда сийрак ёстиқсимон бўталар, шўра ўсади, Яман ва Уммон тоғларида саванналар бор. Ҳайвонот дунёси шим. да Палеарктика области ва жан.-ғар-бда Эфиопия областига мансуб. Ж.-Ғ. О. да Саудия Арабистони, Қувайт, Баҳрайн, КатаР. БАА, Уммон, Яман, Ироқ ва Иорданиянинг жан. қисми жойлашган.