ЖАНУБИЙ ТИНЧ ОКЕАН ҚИРИ — Тинч океаннинг жан. қисмидаги сув ости тизмаси. Австралия-Антарктида сув ости тизмасининг шарқий давоми. Шим.-шарққа томон 4100 км масофага чўзилган, эни 500—1000 км. Устини қумоқ жинслар, органик қолдиқлар қоплаган. Тизманинг устида океан чуқ. 878 м дан 2500—3000 м гача. Бошка сув ости тизмаларидан энининг кенглиги ва рифт зонасининг яққол акс этмаслиги билан фарқ қилади.