ГУЖРАНВАЛА

ГУЖРАНВАЛА — Покистондаги шаҳар. Панжоб вилоятининг шим.шарқида. Аҳолиси 1,2 млн. киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Озиқ-овқат, тўқимачилик, металлсозлик, машинасозлик (электротехника) корхоналари, ип ва жун газлама ф-каси, пахта тозалаш ва механика з-длари бор. Ҳунармандчиликда ип ва ипак газламалар тўқилади, чарм, фил суяги ва металлдан турли буюмлар, чинни ва сирланган сопол идишлар тайёрланади.