ГУДЗОН

ГУДЗОН, Хадсон — АҚШ шарқидаги дарё. Уз. 492 км. Ҳавзасининг майд. 35 минг км2. Аппалачи тоғларидан бошланади. Юқори оқимида остона ва шаршара кўп. Атлантика океанига қуйилади. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 630 м1/сек. Баҳорда тулиб оқади. Сув режими тўғонлар билан тартибга солинган. Қуйилиш еридан Трои ш. гача кема катнайди. Гудзон — Нью-ЙоркСтейт-Баржканал сув йўли системасининг муҳим қисми. Дарёга йирик ГЭСлар қурилган. Қуйилиш жойида Нью-Йорк ш., дарё бўйлаб Трой, Олбани, Хадсон, Кингстон ш. лари жойлашган. Гудзонни 1609 й. да Гудзон Гудзон кашф қилган ва тавсифлаган, дарё унинг номи билан аталган.