ГУАЯКИЛЬ — Эквадордаги шаҳар, Гуаяс провинциясининг маъмурий маркази. Кема қатнайдиган Гуаяс дарёси бўйидаги порт. Аҳолиси 1,9 млн. кишидан зиёд (1990-й. лар охирлари). Т. и. станцияси. Мамлакатнинг энг йирик шаҳри, саноат ва савдо маркази. Мамлакат экспортининг карийб ярми (какао, кофе, гуруч, цитрус мевалар, ўрмон хўжалиги маҳсулотлари) ва импортининг аксарият қисми Гуаякиль орқали ўтади. Саноати қ. х. маҳсулотлари ва ёғочни (озиқ-овқат, тахта титиш, кўн пойабзал, тўқимачилик ва б. корхоналар) қайта ишлашга ихтисослашган. Металл қуйиш, механика з-длари ҳамда ун-т, халқаро аҳамиятга эга аэропорт бор.
Гуаякильни 1531 й. да испан конкистадорлари бунёд этган. 1820 й. да Испанияга қарамлиқцан озод бўлиб, мустақил деб эълон қилинди. 1822 — 30 й. ларда Буюк Колумбия таркибида бўлган. 16 — 18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган.