ГУАНО (испанча guano) — қуруқ иқлим шароитларида денгиз қушларининг узоқ йиллар йиғилиб қолган ва чириган ахлати; азотли ва фосфорли ўғит. Қушлар кўплаб яшайдиган Чили, Перу, Жан. Африка соҳилларига яқин оролларда, Кариб денгизи оролларида кўп. Таркибида 9% атрофида N, 13% Р2О5 ва 2 — 3% К,О бор. Г. ни майдалаб турли типдаги тупроқларда барча қ. х. экинлари учун қўллаш мумкин. Шунингдек, балиқ овлаш ва балиқни канта ишлаш саноати чиқиндиларидан тайёрланадиган ўғит ҳам Гуано деб аталади (таркибида 8—11% азот, 12 — 14% фосфор бор). Бундай ўғитлар асосан Япония, АҚШ, Норвегия, Францияда ишлатилади.