ГРОНИНГЕН — Нидерландия шим,-шарқидаги шаҳар. Гронинген провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 170 мингдан зиёд киши (1990-й. лар охири). Мамлакатнинг шим.-шарқий рнининг савдо-транспорт, маданий маркази. Бир неча каналлар кесишган ердаги порт. Шакарқанд, кимё, тикувчилик, радиоэлектроника, полиграфия саноати корхоналари, ун-т (1614) бор. Шаҳар 11-а. дан маълум. Готика черкови ва 15 — 18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. Шаҳар яқинида йирик газ кони (дастлабки захираси 1960 млрд. м3) очилган.