ГРИФОН

ГРИФОН, гриф (франц. griffon, лот. gryphus, gryps) — қад. афсоналардаги қанотли бургут ёки шер бошли, шер танали афсонавий махлуқ. Грифон тасвири қад. дунё санъати (меъморлик, рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий санъат)да кенг тарқалган. Кейинги даврлар санъатида безак (муҳр, тамға) сифатида кўп ишлатилган.