ГРИН ФОРМУЛАЛАРИ — ҳар хил турдаги интегралларни ўзаро боғловчи интеграл ҳисоб формулалари. Улардан энг оддийси — муайян ясси соҳа (G) бўйича қўш интегрални шу соҳа чегараси (С) бўйича олинган эгри чизиқли интеграл билан боғловчи формула. Инглиз математиги ва физиги Ж. Грин (1793 — 1841) тақлиф қилган (1828).