ГРИЛЬПАРЦЕР (Grillparzer ) Франц (1791.15.1 – Вена – 1872.21.1) – Австрия драматурги. Австрия замонавий адабиёти асосчиларидан. Шеър ва эпиграммалар, реалистик новеллалар («Қашшоқ мусиқачи», 1848) яратган. Грильпарцер асосан драматург сифатида шуҳрат қозонган. «Авлод онаси» (1817), мифологик мавзу асосидаги «Сафо» (1818), «Олтин пўстин» (1821),«Денгиз ва севги тўлқинлари» (1831), миллий-тарихий мавзудаги «Қирол Оттокарнинг буюклиги ва инқирози» (1825), «Хўжасининг содиқ қули» (1828), «Ёлғончининг жазоси» (1838), «Габсбурглар хонадонида ака-укалар жанжали» (1850), реалистик руҳдаги «Толедолик яҳудий аёл» (1855) каби фожиавий асарларида тескаричи гурухларнинг расмиятчилик тартибларини қоралаган.