ГРАФИТОПЛАСТЛАР

ГРАФИТОПЛАСТЛАР — таркибида тўлдиргич сифатида табиий ёки сунъий графит, ёхуд карбонатлашган мақсулотлар (кокслар, термоантрацит ва б.) бўлган пластмассалар. Г. прессланган кукун, донадор ва қуйма компаундлар кўринишида олинади. Буюмлар прессланган кукунлардан иссиқлайин пресслаб тайёрланади. Термореактив материаллар (боғловчи модда — синтетик смолалар) кимё аппаратлари, электр иситкич элементлари и. ч. да қўлланилади. Графитли термопластлар (полиамидлар, фторопласт-4) машиналарнинг ишқаланувчи деталлари (мас, подшипникларнинг вкладишлари) учун хом ашё сифатида ишлатилади. Булардан ташқари Г. дан турли хил фильтрлар, қуйиш қолиплари, шестернялар, поршень ҳалқалари ва б. тайёрланади.